Искони Манчестерда кутишмоқда

AS нашрининг хабар беришича “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Реал” ярим ҳимоячиси Исконинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Айни дамда Иско мадридликлар билан амалдаги шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Бу эса бир нечта топ клубларнинг эътиборини тортган. Булар қаторида “Манчестер Сити” ҳам бор. “Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола испаниялик футболчи мавсум сўнгида ўз тақдири ҳақида бош қотиришини билади. Айтиш керакки, Иско учун муҳими пул эмас, асосийси у доимий ўйин амалиётига эга бўлса бас.

“Манчестер Сити” аввал ҳам икки бор Искони қўлга киритишга уриниб кўрган. Аммо, музокаралар омадсиз якунланган, натижада “Малага” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Иско 2013 йилда 30 миллион евро эвазига “Реал” билан 2018 йилга қадар шартнома имзолаган эди.

Маълумот учун, Иско Ла Лиганинг ортда қолган 16та турининг 12тасида майдонга тушган (8тасида асосий таркибда) ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!