Искони Туркияга чақиришяпти
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Sporx нашрининг хабарига кўра, 24 ёшли футболчи “Фенербахче” клубининг қизиқишлар доирасига кириб қолган.

Истамбулликлар қишда жамоанинг марказий чизиғини кучайтиришмоқчи. Уларнинг бу борадаги иккинчи номзоди “Челси” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас бўлмоқда. Турк клуби икки испандан бирини ижарага олишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Иско ушбу мавсумда 15та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.

Аввалроқ эса, Исконинг ҳизматларига Туриннинг “Ювентус” клуби ҳамда бир қатор инглиз жамоалари ҳам қизиқиш билдиришаётган эди.