
Ислом Махачев: "Чарльз Оливейра Илия Топурияни муддатдан аввал енгиши мумкин, бироқ..."
UFC жангчиси Ислом Махачев грузиялик Илия Топурия ва бразилиялик Чарльз Оливейра ўртасидаги тўқнашув учун ўз прогнозларини билдирди.
"Ҳаммаси жуда мураккаб. Агар Чарльз Топурияни партерга торта олса, уни муддатдан аввал енгиши мумкин. Бироқ Илиянинг биргина кучли зарбаси, бразилияликни ухлатиб қўйади. Шу боис ғолиб номини олдиндан айтиш қийин. Менимча, Чарльзда имконият каттароқ. У Дастин Порье, Майкл Чендлер каби жангчилар билан ҳам яхши курашган. Аммо шундай бўлса-да, мен имкониятларни 50/50 деб баҳолайман" - деди Махачев "MMA Junkie' нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Топурия (16-0) ва Оливейра (35-10-1 N/C) ўртасидаги қарама-қаршилик 29 июнь (Ўзбекистон вақти билан) куни бўлиб ўтади.
Фикрлар