Ислом Махачев Энтони Жошуага ажойиб маслаҳат берди
Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуага хабар қолдирди.
"Кураш маҳоратингизни ошириш ва ММА жангчиси бўлиш учун икки ёки уч йил вақт ажратинг. Шу сиз учун етарли", – деб ёзган Махачев Жошуанинг ижтимоий тармоқлардаги пости остидаги изоҳларда.
Маълумот учун, британиялик чарм қўлқоп устаси 2013 йилдан бери профессионал боксда иштирок этиб келмоқда. Айни пайтда унинг рекордида 29 та ғалаба (26 таси нокаут) ва 4 та мағлубият мавжуд.
Нигериядаги аянчли автоҳалокатдан сўнг, январь ойи бошида Энтонининг амакиси жиянининг боксдан кетишини эълон қилган эди.
Фикрлар