Ислом Махачев Жек Маддаленадан мағлубиятга учраши мумкин
UFC собиқ жангчиси Руслан Магомедов россиялик Ислом Махачев ва австралиялик Жек Делла Маддалена ўратсидаги тўқнашув ҳақида фикрларини билдирди.
“Бу баҳсда Жекнинг имкониятлари кўп. Чунки габаритлар бу вазнда жуда катта аҳамиятга эга. Эркин курашда ҳам ҳар 100 грамм катта рол ўйнайди, бу ерда эса килограммлар ҳақида гап кетмоқда. Ислом мавсум оралиғида 90 кг гача чиқади, Жек эса 95–97 кг атрофида бўлади. Махачев 10 кг туширади, Делла Маддалена эса 20 кг гача камайтиради. Кейин Ислом тарозидан ўтгач, 2 кг қайта вазн йиғади, Жек эса 8–10 кг тиклайди”, — деди Магомедов "MMA.Metaratings.ru" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Жек Делла Маддалена (18-2) ва Ислом Махачев (27-1) қарама-қаршилиги 16 ноябрь куни Нью-Йоркдаги "UFC 322" турнирида ўтказилади.



Фикрлар