Ислом Махачев: "Хабиб Оқ Уйдаги UFC турнирида жанг қилишимни истамайди"

  • 14.01.2026 16:57
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Россиялик ММА устаси Ислом Махачев Оқ Уйдаги UFC турнирида жанг қилишга тайёрлигини тасдиқлади.

Tecno

"Оқ Уйдаги турнир промоушен тарихидаги энг катта ва энг йириги бўлса керак. Очиғи, унда жанг қилишни хоҳлардим. Бироқ Хабиб ва жамоам бу фикримни унчалик маъқулламайди, деб ўйлайман. Яна билмадим. Кўрамиз, Нурмагомедов билан ўтириб, бу мавзуда гаплашиб олишимиз зарур. UFC ҳам иштирокимдан манфаатдор. Шунингдек, сана ҳам менга тўғри келади, айнан Рамазондан кейин", - деди Махачев "Матч ТВ" телеканалига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Оқ Уйдаги UFC турнири ҳозирча расман эълон қилинмаган, бироқ 14 июнда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!