Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Ислом Махачевни мағлуб эта оламан!

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Икки вазнда ONE FC чемпиони россияликни енгишига ишонмоқда

Енгил ва ярим ўрта вазн тоифасида ONE Championship чемпиони Кристиан Ли ўзини дунёдаги энг яхши жангчи деб ҳисоблашини айтди ва амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачевга қарши жангга тайёрлигини билдирди.

"Мен ташкилотдан қатъи назар, дунёдаги энг яхши жангчи эканимга мутлақо ишонаман. Агар битта жанг танлаш имконияти бўлса, ҳозир Ислом билан тўқнашишни истардим. У ҳам мен каби икки вазн тоифасида чемпион, фақат UFC да. У энг кучли рақиблар билан жанг қилиб, ўз даражасини исботлади, аммо фақат UFC доирасида. У бошқа ташкилотлар жангчилари билан тўқнашмаган", — деди Ли "MMA Fighting" га берган интервьюсида.

Кристиан Ли Махачевни нафақат "стойка", балки партерда ҳам мағлуб эта олишига ишонмоқда.

"Исломга ўз жанг услубимни ўтказишим керак. Мен тик туриб зарба билан уни ушлаб қолишим, партерга ўтказишим, у ерда устунлик қилиб, рақибларига нисбатан у қиладиган ишларни қўллашим мумкин. Менинг услубим бошқача, кўникмалар тўпламим ҳам фарқ қилади. Бир куни буни намойиш қилишни жуда истайман", — дея қўшимча қилди Кристиан Ли.

Маълумот учун, Ислом Махачев август ойида 17 жангдан иборат ғалабали сериясини қайд этиб,  UFC рекордини янгилади. Кристиан Ли эса ONE Championship байроғи остидаги сўнгги 11 жангнинг 9 тасида ғалабага эришган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ