Испания, Марокаш ва Португалия 2030 йилги жаҳон чемпионати финали туфайли жанжаллашди
Испания, Португалия ва Марокаш 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши кутиляпти. Бироқ Испания ва Марокаш ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда мигрантлар инқирози туфайли мунтазам равишда таранглашиб келмоқда. Бу жараённи Португалия ҳам хавотир билан кузатмоқда.
Ҳозир эса ушбу уч давлат чемпионатнинг энг муҳим масалаларидан бири – финал баҳсини қаерда ўтказиш бўйича келиша олмаяпти. Испания томони табиийки, ҳал қилувчи ўйинни қабул қилиш бўйича асосий даъво айнан ўзларида, деб ҳисоблайди.
«Ҳақиқат шундай бўлмаслиги керакки, яна бир бор Испания суперфинални қабул қилмай қолсин. 2030 йилги жаҳон чемпионати финали бизнинг мамлакатида ўтмаслиги мумкин, деган вариант умуман инкор этилади», – деди Испания футбол федерацияси президенти Рафаэль Лусан.
Бундан аввал Марокаш омонидан бир қатор баёнотлар берилиб, жаҳон чемпионати финали мамлакатдаги Бен-Слиман шаҳрида ўтказилиши айтилган эди, дея ёзади derbyderbyderby.it нашри.

Фикрлар