Испания машғулотлари нега ёпиқ тарзда ўтказилди?
Испания Терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте жамоанинг "Евро-2024" доирасидаги Италия билан ўйин олдидан жамоа машғулотларида ОАВ ходимларини иштирокига рухсат бермади. Бу хақида "AS" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, мураббий хужумчи Альваро Мората, ярим химоячи Родри ва марказий химоячи Эмерик Ляпортларнинг жисмоний тайёргарлиги холатини яшириш мақсадида машғулотлар яширин ўтказилган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни Италия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги "Евро-2024" гуруҳ босқичининг иккинчи тур учрашуви Гельзенкирхендаги "Фельтинс-Арена" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар