Испания Россияга қарши баҳсда 1000та тўп узатишини амалга оширди ва мундиаллар тарихига кирди
Ads

Айни дамда Испания ЖЧ-2018нинг нимчорак финалида Россия (1:1) терма жамоасига қарши баҳс юритмоқда.

ФИФА расмий сайтининг хабар беришича кўшимча бўлимлар давом этаётган бир пайтда “қизил фурия”нинг ўйин давомидаги паслари сони 1000 тадан ортиб кетди. Бу эса ушбу кўрсатгич борасида жаҳон чемпионатлари рекорди сифатида тарихга кирди.

Таъкидлаш керакки, амалга оширилган мингдан ортиқ тўп узатмаларининг 90% аниқ амалга оширилган.