Испания суперкубоги. "Барселона" "Осасуна"ни таслим қилиб, финалга йўл олди
Испания суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Барселона" - "Осасуна" учрашуви бўлиб ўтди ва унда каталонияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда 59-дақиқада Гюндоганнинг пасидан сўнг Левандовски ҳисобни очган бўлса, 90+3 дақиқада Ямал орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди.
Шу тариқа, "Барселона" Испания суперкубоги финалига йўл олди. Клубнинг кейинги рақиби бу "Реал".
Фикрлар