Испания суперкубоги ярим финалига қуръа ташланди. "Реал" "Атлетико"га қарши, "Барса" эса... (Фото)

Испания суперкубогида иштирок этадиган 4 жамоанинг номи аниқланди. Унга кўра, Ла Лига чемпиони "Барселона", вице-чемпион ва кубок соҳиби "Реал", кубок финалчиси "Осасуна" ҳамда Ла Лига бронза медаллари эгаси "Атлетико" суперкубок ярим финалида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Дастлабки ярим финал баҳси "Реал" ва "Атлетико" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Кейинги беллашувда "Барселона" "Осасуна" билан орани очиқ қилади.

Эслатиб ўтамиз, охирги суперкубокда "Барселона" ғолибликни қўлга киритганди. Финалда "кўк-анорранглилар" "Реал"ни 1:3 ҳисобида мағлуб этган. 

испан_2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!