Испания суперкубок финалида ким қанча ишлаб олди?

Испания суперкубок финалидан ўрин олган "Реал" - "Барса" учрашуви бўлиб ўтди ва унда мадридликлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 10-дақиқасигача Винисиус икки бора каталонияликлар дарвозасини ишғол қила олди. Левандовски 33-дақиқада жавоб қайтарган бўлса, тайм сўнггида Винисиус пенальтини аниқ амалга оширди. 64-дақиқада Родриго ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, Анчелотти шогирдлари иккита учрашувда умумий 9 та гол урган ҳолда Испания суперкубогини қўлга киритди.  "Diario Sport"  нашри хабарига кўра, ҳар икки жамоа турнирдаги иштироки учун 6 миллион евродан ишлаб олди.

Финалга чиққанини ҳисобга олсак, каталонияликлар 7 миллион олади. Ҳал қилувчи баҳсда йирик ҳисобда ғалаба қозонган (4:1) мадридликлар Суперкубок якунларига кўра 8 миллион евро олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!