Испания устози футболчиларга берган мотивацияси ҳақида гапирди

  • 21 Jun 04:28
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Луис де ла Фуенте Испания терма жамоаси Италияни мағлуб этиб, плей-офф босқичига йўл олганидан хурсанд. 

"Мен футболчилардан хурсандман ва улар билан фахрланаман. Куни кеча мен улар ўйнашдан ва ғалаба қозонишдан чарчамасликлари кераклиги ҳақида айтдим ва улар буни яна бир бор исботлашди. 

Учрашув бироз қийин кечди. Ўйиннинг барча жабҳаларида устунлик қилдик ва кўплаб вазиятлар яратдик, аммо ҳисобдаги фарқ у қадар катта бўлмади. 

Европа чемпионатидаги ҳар бир ўйин бошқача. Кейинги ўйинларда яхшиланишимиз талаб қилинади ва футболчилар бунга қодир", -
деди "Қизил Фурия" устози. 



 

Comments

You must be logged in to commet!