
Испанияда 19 ёшли футболчи ҳаётдан кўз юмди
Испанияда қўрқинчли ҳолат содир бўлди ."Колиндрес" клуби дарвозабони Рауль Рамирес 19 ёшида вафот этди.
Фожиа Tercera RFEF (Испания 5-дивизиони) доирасидаги "Колиндрес" – "Ревилла" учрашуви вақтида рўй берди. Рауль Рамирес тўп учун курашда бошидан жароҳат олди ва бу юрак тўхташига сабабчи бўлди. Жамоа мураббийи Рафа де Пенья биринчи ёрдам кўрсатди.
Бироқ шошилинч ёрдам машинасида унда яна юрак тўхташи кузатилди. Шифохонада эса ёш дарвозабон ҳаётдан кўз юмди.
Kлуб расмий баёнот бериб, Раульнинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди. Испания футболи жамоатчилиги ҳам ёш дарвозабон хотирасини ёдга олиб, унга ҳурмат билдирди.
Фикрлар