Испаниядаги ноқулай об-ҳаво "Барселона" машғулотларига ҳам таъсир қилди

"Барселона"нинг барча футболчилари об-ҳаво шароити туфайли спорт залида машғулот ўтказишади. Кучли ёмғир туфайли шаҳар сув остида қолди, дея хабар берилди клубнинг ижтимоий тармоқларида.

Сув тошқини туфайли Испания Қироллик футбол федерацияси (РФЕФ) Ла Лиганинг иккита ўйинини мос равишда 30 октябрдан 6 ва 7 ноябрга кўчирган эди. 

Шунингдек, Ла Лиганинг "Валенсия" - "Реал Мадрид" ва "Вилляреал" - "Райо Валекано" баҳслари хам қолдирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!