Испанлар энди Чемпионлар лигасида шов-шув кўтармоқчи
Европа лигаси финалида пенальтилар сериясида “Манчестер Юнайтед”дан устун келиб, бош совринни қўлга киритган “Вильярреал” бош мураббийи Унаи Эмери ғалабали ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
- Мен жу бахтиёрман. Шогирдларим бутун мавсум давомида ҳамманинг ишончини оқлаш учун қаттиқ меҳнат қилди. Биз жамоа биан фахрланамиз. Ғалабага муносиб эдик.
Финалдаги рақибимиз “Манчестер Юнайтед” бўлишига қарамай, рақобатбардош ўйин намойиш қила олдик. Рақиб Чемпионлар лигасида ўйнаган эди. Биз Европа лигасида зафар қучдик, энди Чемпионлар лигасида ҳам муносиб ўйин кўрсатишни истаймиз, - деди Унаи Эмери.
Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланганди. Пенальтилар сериясида испанияликларнинг қўли баланд келди – 11:10.
Фикрлар