Испанларга фақат шу футболчи гол урди! ПСЖ мундиал юлдузини олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг машҳур клуби -  ПСЖ 25 ёшли бельгиялик ярим ҳимоячи Шарль де Кетеларени жамоага таклиф этиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Саша Тавольери хабар берди.

Журналист маълумотига кўра, де Кетеларе парижликларнинг асосий трансфер мақсадлари қаторига кирмайди, у ҳозирча эҳтимолий вариантлардан бири сифатида баҳоланмоқда. 

Жаҳон чемпионатида бельгиялик футболчи ўзини яхши томондан кўрсатган: у учта гол урди, шу жумладан АҚШга қарши ўйинда (4:1) дубль қайд этди. Шунингдек, Испания дарвозасини ишғол эта олган мусобақадаги ягона футболчи бўлди (1:2).

Де Кетеларе 2023 йилдан буён «Аталанта» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у клуб таркибида 42 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва еттита голли пас муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!