Исраэль Адесанья ММАдаги фаолиятини якунлагач, боксда ўзини синаб кўрадими?
UFC юлдузи Исраэль Адесанья ММАдаги фаолиятини тугатгандан сўнг боксга ўтиш ғоясини қуйидагича баҳолади:
"Фаолиятим UFC даги чиқишларим билан якунланади. Бу ҳақда бир-икки ой олдин ўйлаб, ММАга тенг келадигани йўқ, деган хулосага келдим. Бу ерда барча "қуролларинг"дан фойдалана оласан. Ақлимга сиғдиролмайман: қандай қилиб ММАдан кейин фақат мушт билан зарба беришга рози бўлиш мумкин? Тарихдаги ўрним аллақачон тошга ўйилган ва менимча, боксда кимдир менга хоҳлаганимча пул тўлай олмайди", - деди нигериялик.
Баъзи манбаларнинг хабар беришича, ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев грэпплинг турнирида Исраэль Адесанья билан баҳс олиб бориши мумкин.

Фикрлар