Исроил клуби нега "Барселона" билан ўйинни бекор қилди?

  • 16 июль, 2021, 17:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Исроилнинг "Бейтар" клуби ва Каталониянинг "Барселона" клуби ўртасида режалаштирилган ўртоқлик ўйини бекор қилинди.

Tecno

The Times of Israel тарқатган хабарга қараганда, Исроил клуби "кўк-анор ранглилар"нинг Қуддусга боришдан бош тортгани сабабли 4 августга белгиланган ўйинни бекор қилди.

Бундан ташқари, "Барса" Фаластинни кучли қўллаб-қувватлаётгани учун ушбу жамоанинг Исроилдаги хавфсизлиги билан юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳам ўйинни ўтказилмаслигига сабаб бўлди.

"Бейтар" энди “Барселона” ўрнига Россиянинг “Ростов” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!