Исроил Мадримов 24 январь куни жанг ўтказади, рақиб...
Бир неча кун аввал таниқли мураббий Тўлқин Қиличев чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов 24 январь куни рингга қайтиши айтиб, рақиб ҳозирча маълум эмаслигини хабар қилганди.
Шундан сўнг, бокс инсайдери Жалол Ахмедов ушбу баҳс ҳақида маълумот берди.
"Исроил Мадримовнинг 24 январ ькуни жанг қилиши борасида хабарлар тарқалган эди. Бу масалани унинг менежерларидан бири Алик Фроловдан аниқлаштирдим. Унинг айтишича, Мадримов ростдан ҳам ушбу кечада жанг ўтказади. Бироқ рақиб жиддий бўлмайди ва бу баҳс шунчаки Мадримовнинг жарроҳлик амалиётидан сўнг қай даражада тикланганини кўриб олиш учун тест вазифасини ўтайди", - деб ёзди Ахмедов ўзининг телеграм каналида.



Comments