Исроил Мадримов рақибини нокаутга учратди

Эрта тонгни кўтаринки кайфиятда бошладик. Сабаби, юртдошимиз Исроил Мадримов АҚШнинг Техас штатида навбатдаги жангини ўтказди ва унда венесуэлалик Чарли Наварро (29-10-0) ни нокаутга учратди. 10 раундлик жанг, 6-раундда ўз ниҳоясига етди. Рақибини аввал нокдаунга учратган Исроил кейинги зарбалари билан жангни муддатидан аввал якунлашга эришди.

Мазкур, жанг WBA Eleminator мақомида эди. Эндиликда Мадримов WBA Super ёки WBA Regular камарларидан бирига мажбурий даъвогарга айланди. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!