Исроил Мадримовнинг ҳаваскордаги рақиби профессионал йўналишда дебют қилади

 Осиё чемпиони ва жаҳон чемпионати совриндори қозоғистонлик Турсунбай Кулахмет "MTK Global" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган эди. У ўзининг профессионал йўналишдаги дебют жангини 18 июль куни ўз ватанида "MTK Kazakhstan" компанияси ташкил этадиган жанг кечасида ўтказади. Шу билан биргаликда ушбу кечада Абай Толеш (5-0, 3 КО), Даурен Елеуссинов (8-0-1, 7 КО), Арман Рйсбек (7-0, 8 КОс), Берикбай Нурймбетов (5-0, 1 КО), Нурдос Толебай (2-0, 1 КО), Рай Сеитжанов (2-0) каби қозоғистонлик боксчилар ҳам ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказадилар.

 Маълумот учун, Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионати чорак финалида Кулахмет ва Исроил Мадримов жангида омад Қозоғистон вакилига кулиб боққанди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!