Италия футболи афсонаси Моуриньони дунёнинг энг яхши мураббийи деб айтди

“Рома” клуби ва Италия терма жамоаси афсонаси Франческо Тотти “бўрилар”нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Биз дунёнинг энг зўр мураббийини таклиф қилдик. Моуриньо қўл остида ўйнашни хоҳлармидим? Агар ёшроқ бўлганимда, ҳа”, - деди Тотти.

Жозе Моуриньо апрель ойида “Тоттенхэм” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди. У май ойида “Рома” бош мураббийи деб эълон қилинди.

Моуриньо учун Италия А Серияси бегона эмас. У 2008-2010 йилларда “Интер”ни бошқарган ва Чемпионлар лигаси ҳамда Италия чемпионатида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!