Италия кубоги. "Лацио" "Милан"ни минимал ҳисобда енгиб, ички чемпионатдаги аламини олди

CHERY AUTO

Италия кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган навбатдаги беллашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Массимилиано Аллегри бошқарувидаги "Милан" сафарда "Лацио" билан куч синашиб, минимал 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Тўқнашувдаги ягона ва ҳал қилувчи гол 80-дақиқада Маттиа Закканьи томонидан киритилди. 
 
Маълумот ўрнида, римликлар келаси босқичда "Болонья" билан баҳс олиб боради. 
 
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Италия А Серияси доирасида ушбу икки клуб тўқнаш келган эди, ўша баҳсда миланликлар 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Tecno

  • Италия - Италия Кубоги
  • 8th Finals

Лацио

  • Mattia Zaccagni 80'
Тугади
1 : 0

01:00

Милан

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!