Италия кубоги. "Милан" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди
Италия кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган "Милан" - "Лацио" баҳси ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувда голларни Леау (24-дақиқа), Жиру (41, 45-дақиқалар) ва Кессье (79-дақиқа) ўз номига ёздириб қўйди.
Мазкур натижадан сўнг "Милан" Италия кубогининг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди, "Лацио" эса мусобақани тарк этди.
Фикрлар