Италия терма жамоаси мураббийлар штабига "Рома" афсонаси қўшилди (ФОТО)

"Рома"нинг афсонавий футболчиларидан бири Даниэле Де Росси мураббийлик фаолиятини бошлади. Аниқроғи, у бундан буён Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчинининг мураббийлар штабида фаолият юритади. Бу ҳақда Италия футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

“Терма жамоада янги лавозимда иш бошлаганимдан хурсандман, президент Гравина ҳамда мураббий Манчинига ишонч ва имконият учун миннатдорчилик билдираман. Кўплаб собиқ жамоадошларим ва мураббийларимни яна кўрганимдан хурсанд бўлардим ва буни сабрсизлик билан кутяпман”, - деди Де Росси.

Изображение

37 ёшли Де Росси билан "Евро-2020" охиригача шартнома имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!