Италия терма жамоаси "Ювентус"га катта зарар келтирди
"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччида коронавирус аниқланди бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 33 ёшли футболчининг Италия терма жамоаси сафидан қайтиб келгач топширган тест натижаси мусбат чиққан. Айни дамда у ўз уйида карантинга олинган.
Бу сўнгги икки кун давомида "Ювентус"да коронавирус билан боғлиқ аниқланган иккинчи ҳолат бўлди. Бундан аввалроқ, Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Мерих Демиралда ҳам COVID-19 борлиги аниқланган эди.
Бонуччи жорий мавсум А Серияда жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйишга эришди. “Ювентус” эса мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.
Фикрлар