Италия ва Испанияга УEФАнинг қарори маъқул келмаяпти
А Серия ва Ла Лиганинг фикрича, Италия ва Испания чемпионатларини 30 июнга қадар якунига етказиб бўлмайди.
УEФА ташкилоти лигаларга 30 июнгача мавсумни якунлашни белгилаб берган бўлишига қарамай, А Серия вакиллари буни иложсизлигига ишонишмоқда.
Италия чемпионати 2 май санасидан олдинроқ бошланиши даргумон ва бу қолган 12 та турни жуда гавжум жадвалда ўтказишга олиб келади.
Бундан ташқари, Италиянинг 5 та клуби еврокубоклардаги иштирокини давом эттириши керак ва ушбу клубларда мавсумни якунлаш учун вақт етарли бўлмайди. Бу эса трансляция ҳуқуқидан маҳрум этишга олиб келади.
Шу сабабларга кўра, Италия ва Испания мусобақаларни тугатишнинг ягона йўли бу муддатни 30 июндан кечиктириш деб ҳисоблайди.
Фикрлар