Италияда чемпионлик учун фаворит аниқ. Курашда “Рома” борми?

Тажрибали мураббий Фабио Капелло  А Сериянинг янги мавсумида чемпионлик учун курашда “Ювентус”нинг имкониятини юқори баҳоламоқда.

- Бу мавсум мураббийлар турнири бўлади. Таркиб кучли: Моуриньо, Аллегри, Спалетти ва Сарри. Моуриньонинг ўзига хос характери “Рома”га жуда мос тушади. Лекин бу жамоанинг айрим муаммолари бор.

“Ювентус” чемпионлик пойгасида олд қатордан бошлайди. Чунки “Интер” етакчиларини қўйиб юборди. Аллегрига ишонч катта. Лекин аввалги муваффақиятларни такрорлаш осон бўлмайди.

Шу билан бирга “Интер” чемпион таркибни йўқотди, деган фикрга қўшилмайман. Ҳа, бош мураббий ва бир неча футболчилар кетти, лекин жамоа сифатини сақлаб қолди. Эдин Жеко “Челси”га кетган Ромелу Лукакуга муносиб ўринбосар, - деди Фабио Капелло.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
15/08/2021 23:54
Рома Ёрворади насиб бўлса. Чунки унда Жозе Маур ва Элдор Шомуродов бор...
&
Турсун Ғани
15/08/2021 23:54
Рома Ёрворади насиб бўлса. Чунки унда Жозе Маур ва Элдор Шомуродов бор...