Италияда мавсумнинг қолган қисмини "Ювентус" - "Милан" учрашуви бошлаб бериши мумкин

Коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилган Италия А Сериясини май ойи охирида мамлакат кубоги ярим финал беллашувлари билан бошлашни таклиф қилишмоқда.

ANSA нашри тарқатган хабарга кўра, 27-28 май кунлари кубок ярим финалидан ўрин олган «Ювентус» – «Милан» ҳамда «Наполи» – «Интер» учрашувлари бўлиб ўтса, 31 майдан бошлаб А Серия ўйинлари давом эттирилиши мумкин.

26-турдан сўнг 63 очко тўплаган “Ювентус” жадвалда пешқадамлик қилмоқда. Ундан 1 очко кам жамғарган “Лацио” эса 2-ўриндан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!