Италияда қишки трансферлар муддати узайтирилди

Италия А Серияси клублари қишки трансферлар бўйича муҳим қарорга келишди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра А Серияда иштирок этаётган жамоалар давралар оралиғидаги трансфер деразасининг ёпилиш муддатини бироз узайтиришга овоз беришган. Унга кўра энди қишки трансферлар деразаси Италияда 31 январда ёпилади.

Маълумот учун, бунгача Италия клублари давралар оралиғида янги футболчиларни фақатгина 18 январга қадар рўйхатдан ўтказишлари мумкин эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!