Италияда Роналдуни учун кутилмаган даъвогар пайдо бўлди
Криштиану Роналду ёзги трансфер ойнаси пайти Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин.
Англиянинг бир қанча нуфузли нашрлари португалиялик ҳужумчи "қизил иблислар" раҳбариятига клубдан кетмоқчи эканлиги ҳақида айтганлигини маълум қилди.
Италиялик журналист Маттео Мореттонинг ёзишича, Криштиану Роналдуга нафақат “Рома”, "Челси" ва "Бавария" каби жамоалар, балки "Наполи" ҳам қизиқиш билдирган. Италиянинг ушбу клуби замонавий футболнинг асосий юлдузларидан бири билан шартнома имзоламоқчилиги кутилмаган ҳолат деб ҳисоблаш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду аввалроқ Италия А сериясида тўп тепган. У 2018 йилдан - 2021 филгача "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар