Италиялик журналист Ўзбекистондаги “Женоамания" ҳақида: Элдор А Серияда голлар ура бошласа, яна нималар рўй бериши мумкин?

Италиянинг машҳур нашрларидан бири “Сalciomercato” ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши Ўзбекистонда ушбу клубнинг кўплаб янги мухлислари пайдо бўлганини ёзди.

- Элдор Шомуродов Италиянинг энг кўҳна клубларидан бири сафига ўтганидан сўнг, Ўзбекистон ва Марказий Осиёдан мухлислар Европанинг кучли бешликдаги ягона вакили тўп тепаётган “Женоа”га қизиқа бошлади. Бу трансфер Буюк ипак йўли мамлакатларида катта қизиқиш уйғотди.

“Женоа”нинг 61-рақамли минглаб қизил-кўк либослари сўнгги 10 кун ичида Тошкент ва Самарқандда сотилиб, Генуя клубига бўлган қизиқиш яна уйғонди. Яна дейилиши бежизга эмас, 15 йил аввал Илёс Зейтуллаев “Женоа”даги темурийлар мамлакатидан келган илк футболчи бўлганди.

Элдор Шомуродовнинг дебютига неча балл қўйилди? (Фото)

EkwZjqaWMAAzeM7

Ўзбекистонлик мухлислар ҳам Элдор Шомуродовнинг дебютини баҳолади. Унга неча балл қўйишди? (Фото)

Мухлислар фақат интернет магазинлар эмас, “Женоа”нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам ўзбекистонлик Шомуродовни қўллаб-қувватлашмоқда.

Энди тасаввур қилинг, Элдор А Серияда голлар ура бошласа, яна нималар рўй бериши мумкин?, - дея ёзган журналист Марко Триподи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998915993686
21/10/2020 22:36
Tahririyatga qòshimcha. Genuyaga futbol tomosha qilgani borgaiz. Stadiondan tomosha qilish baribir zavqli.????