Иван Бошкович: "Ўйин сифати юқори даражада бўлди"
“Сўғдиёна”нинг “Бунёдкор”га қарши йирик ҳисобдаги ғалабасидан кейин жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қуйидагича муносабат билдирди:
- Учрашувга тўхталсам, натижа ҳаммасини кўрсатиб турибди. Беллашув ажойиб тарзда ўтди. 4:0 – бу ёқимли натижа. Ўйлайманки, ўйин сифати юқори даражада бўлди. Дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормадик, бу йигитларга айтилган вазифалардан бири эди. Олдинги учрашувларга ўхшаб осонлик билан тўп ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилдик. Футболчиларнинг индивидуал ҳаракатлари натижасида ҳам олдинга ўтишга ҳаракат қилдик. Барча футболчиларимиз яхши ўйин намойиш қилишди. Уларни бирма-бир айтиб, кўп гапиришни ҳожати йўқ. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнаб, қатор имкониятлар яратишга эришдик. Майдонда тўп сурган ҳар бир футболчи айтилган вазифаларни аъло даражада бажаришди. Биз 1-дақиқадан то 90+5-дақиқагача бир жамоа бўлиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Бундан кейин ҳам мана шундай уюшқоқлик билан тўп суришга интиламиз. Албатта, яна худди шундай ғалабаларни хоҳлаймиз.
Таркибимиздаги барча ўйинчиларни ўзим чақирганман. Қачонки, жамоа яхши ўйнаса, коллектив ажойиб бўлса, ғалабали юришлар давом этаверади. Ҳаммасини аввало машғулотларда амалга оширяпмиз. Айнан машғулотларда қўллаган амалиётларимизни ўйин давомида қўллашга ҳаракат қиляпмиз. Биринчи навбатда коллективни яхши ҳолатда бўлишига, футболчилар бир-бирини қўллаб-қувватлашини хоҳлайман ва шунга ҳаракат қиламан. Машғулотларда ҳаммасини юқори даражага олиб чиқишни аввало коллектив билан биргаликда ишлаб, амалга ошириб боряпмиз. Бу орқали юқори натижаларга ҳаракат қиляпмиз. Ҳар доим минус ва плюс тарафларимиз бор. Минус жиҳатларимизни машғулотлар давомида ёпишга интиляпмиз. 3-4 ойдан бери бу жамоа билан биргамиз. Машғулотларда камчиликларимизни бартараф қилишга астойдил ишлаяпмиз. Қолганини вақт кўрсатади.
Фикрлар