Ивор Вайцер кейинги мавсумда ҳам
Ads

Хабарингиз бор, “Бухоро” клуби ушбу мавсумда мухлисларга ажойиб ўйин кўрсатган ҳолда, чемпионатни  6-ўринда якунлади. Албатта ушбу кўрсатилган натижада легионерларнинг ўрни беқиёсдир.

SPORTS.uz интернет ахборот портали, шуни эътиборга олган ҳолда, футболчининг клубдаги кейинги фаолияти билан қизиқди.

Хорватиялик футболчининг сўзларига қараганда у фаолиятини кейинги мавсумда ҳам мамлакатимизда давом эттиришни хоҳламоқда. Бироқ, ҳозирча ушбу футболчига янги шартнома таклиф қилинганича йўқ.

Қайд этиш лозим, 29 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда бухороликлар сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голга муаллифлик қилган.

Минбар

Барча блоглар