Ихтиёр Тошпўлатов: Мухлисларимиз олдида юзимизни ёруғ қилишимиз шарт эди

 

Олий лиганинг 5-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Обод”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйиндан сўнг жамоа ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов ўйин борасида ўз фикрлари билан бўлишди.

- Жуда оғир ўйин бўлди, аммо жуда қизиқарли. Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Биз мухлисларимизга “Насаф” жамоасига айрим ҳатоликлар эвазига мағлуб бўлганимизни исботлашимиз керак эди. Шунинг учун мухлисларимизни олдида юзимиз ёруғ қилишимиз шарт эди. Барчани табриклаймиз. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат айтамиз, -дейди Тошпўлатов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!