Жаҳон чемпионати ғолиби олдиндан айтилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия миллий терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клубининг афсонавий ҳимоячиси Гарри Невилл АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигидаги жаҳон чемпионати ғолиби ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Менимча, мундиалда Франция ғолиб бўлади. Уларнинг таркибида тўпни назорат қилиш учун зарур бўлган жисмоний, психологик ва техник сифатларга эга футболчилар жамланган. Шунингдек, улар тез қарши ҳужум қилишни ҳам яхши билади. Франция бошқаларга қараганда яхшироқ мослаша олади, шунинг учун мен уларни чемпион, деб ҳисоблайман.

Мен ҳар доим Англияга оптимистик қарайман ва уларнинг ҳам имконияти бор, деб ўйлайман. Аммо бу сафар жуда қийин бўлишини ҳис қиляпман, - деди Гарри Невилл.

Мутахассисларнинг аксарияти ҳам Франция терма жамоаси ва Испания терма жамоасини турнирнинг асосий фаворитлари сифатида кўрсатмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!