Жаҳон чемпионати иштирок этаётган "Unwanted Boys" ҳақида

TIGGO 2 PRO

Айни пайтда собиқ футболчи Жерар Пике томонидан  ташкил қилинган "Kings league" медиа футбол бўйича Италия давлатида  Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада Аргентина, Германия, Испания, Италия, Бразилия, Колумбия, Мексика, Перу, АҚШ, Япония,Украина Корея, Марокаш, Саудия Арабистони, Туркия ҳамда Ўзбекистондан келган фаолиятини якунлаган юлдуз ва  хаваскор футболчиллар бош соврин учун курашмоқдалар. Юртимиз номидан "Unwanted Boys" жамаоси турнирда  муносиб тарзда иштирок этяпди. Бу клуб қандай пайдо бўлган? 

"Unwanted Boys" 2023 йил ташкил топган бўлиб унинг асосчиси Ислом Абдужабборов ҳисобланади. Абдужабборов "Бунёдкор" академиясида футбол билан  шуғулланган. Жуда иқтидорли бўлишга қарамай, турли хил сабаблар билан  асосий жамоага қабул қилинмайди. Шундан сўнг тўйтепалик йигит  футбол ҳақида турли хил қизиқарли видеолар ва челленчлар  олиб уни ижтимоий тармоқдаги   шахсий саҳифасига жойлаб боради. Абдужаббаров олган контентлар ёш футбол мухлисларида жуда катта қизиқиш уйғотади. Хаттоки у олган бир нечта  видеолар машхур интернет платформаларидан бири бўлган "443" ҳам пайдо бўлиб, миллионда кўпроқ томоша қилинган.

Ислом Абдужаббаров катта футболда хоҳланмаган йигитларни тўплаб "Unwanted Boys"ни  тузишга қарор қилди. Клуб тезда ўз муҳлисларига эга бўлди. Улар дастлабки катта ўйинни бир неча маротаба мамлакат чемпиони бўлган "Локоматив"га қарши ўтказишди. Афсуски мазкур баҳсда "Unwanted Boys" мағлубиятга учради. Аммо ушбу учрашув муҳлисларга манзур келди, футболчилар стадион тўла томашабинларнинг қўллаб-қувватлашлари остида ўйин ўтказишди. Яна бир эътиборли жиҳати шуки ўзбек футболида ўз номига эга бўлган бир қатор футболчилардан тузулган "Uzbekistan Legends"ларига   бевосита Одил Аҳмедов, Марат Бикмаев, Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов, Игнатий Нестеров каби  юлдузларга қарши  майдонда куч синашишга ҳам муаффақ бўлиб улкан тажриба оттиришди.  Клуб бир жойда тўхтаб қолгани йўқ. Улар қўшни давлатларда бўлган турнирларда зафар қучиб келишмоқда. Масалан, Қирғиз Республикасида ўтказилган Осиё медиа чемпионатида ғолиб бўлишни уддалади ва  "Kings league" да иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. 

Маълумот учун ҳозирги кунда Ислом Абдужабборовнинг инстаграм саҳифасида 650 мингдан зиёд обуначиси бор. У асос солган "Unwanted Boys"нинг  кузатувчилари сони 170 мингдан кўпроқни ташкил қилади. Бугун ушбу клуб Жаҳон медиа чемпионатининг чорак финалига йўл олиш учун Перуга қарши майдонда саф тортади.

                                                                                                                                                                                                                     Рузматов Муҳаммадқодир

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!