Жаҳон чемпионати кубоги Европада қоладиган бўлди
Ads

Кеча бўлиб ўтган Уругвай – Франция (0:2) ҳамда Бразилия – Бельгия (1:2) терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ЖЧ-2018 ярим финалида куч синашувчи дастлабки ярим финал жуфтлиги маълум бўлди.

Унга кўра Уругвайни таслим этган Франция бу босқичда Бразилияни уйига жўнатиб юборган Бельгия билан ўйнайди.Таъкидлаш лозимки, шу тариқа чорак финалгача етиб келган 2та Жануби Америка терма жамоалари ўз юришларини шу босқичдаёқ якунлашга мажбур бўлишди.

Демак, бугун бўлиб ўтадиган яна 2та чорак финал жуфтилигинг барча иштирокчилари (Россия, Хорватия, Англия, Швеция) Европа қитъасидан эканлигини инобатга олсак, жаҳон кубоги яна камида тўрт йил ушбу қитъа вакилларида сақланиб қоладиган бўлди.

Маълумот учун, амалдаги чемпион Германия терма жамоаси ҳисобланади.