Жаҳон чемпионати тайёргарлиги АҚШлик футболчининг тўйига халақит берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШ миллий терма жамоаси аъзоси Бренден Ааронсон Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни сабаб тўйини деярли ўтказмай қолишига бир баҳя қолди.

Футболчи ва унинг рафиқаси никоҳ маросимини 30 май кунига режалаштирган эди. Аввалроқ терма жамоа йиғини 1 июндан бошланиши айтилган, аммо кейинчалик мураббийлар штаби йиғин санасини олдинга сурди.

ESPN маълумотига кўра, бош мураббий Маурисио Почеттино вазиятни инобатга олиб, Ааронсонга тўйда қатнашиш учун рухсат берган.

Натижада футболчи Фейетвиллдан Нью-Жерси соҳилигача 800 километрдан ортиқ масофани босиб ўтди. Шундан кейин яна йиғин жойига қайтиб, Шарлотт шаҳрида Сенегалга қарши ўртоқлик учрашувига етиб борди.

Қизиғи шундаки, Почеттино Сенегалга қарши учрашувда Ааронсонни захирада қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!