Жаҳон чемпионати: Ярим финалда Россия ва АҚШ тўқнашуви бўлади
Ads
 
Канадада хоккей бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида плей-офф ўйинлари давом этмоқда.
 
Мусобақанинг "В" гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиққан Россия ёшлар терма жамоаси ярим финал йўлланмаси учун бўлган беллашувда "А" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Дания хоккейчилари билан куч синашди.
 
Учрашувда Россия терма жамоаси Кирилл Капризовнинг иккита, Александр Полунин ва Павел Карнаухов биттадан голи эвазига 4:0 ҳисобида зафар қучди.
 
Россияликларнинг ярим финалдаги рақиби "В" гуруҳи ғолиби - АҚШ ва "А" гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаган Швейцария терма жамоалари баҳсида аниқланди. Жаҳон чемпионатида кетма-кет бешинчи ғалабасини нишонлаган америкаликлар ярим финал йўлланмасига эга бўлди. АҚШ хоккейчилари швейцарияликларни 3:2 ҳисобида енгди.
 
 

Минбар

Барча блоглар