Жаҳон чемпиони Португалия чемпионатида ўйнайди (ФОТО)

Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Одил Рами Португалиянинг "Боавишта" клубига кўчиб ўтди.

34 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2 йиллик битимга имзо чекди.

Рамининг сўнгги жамоаси Россиянинг "Сочи" клуби бўлди, у февраль ойида эркин агент сифатида ушбу жамоа аъзосига айланганди, аммо РПЛда бирорта ҳам учрашув ўтказмади.

Май ойида "Сочи" ва ҳимоячи ўртасидаги битим бекор қилинди. Бунга футболчининг жароҳати борлиги сабаб қилиб кўрсатилган бўлса, унинг агенти мижозига маош берилмаганини маълум қилди.

Август ойида ҳимоячи "Режина" клубига ўтаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди, бироқ трансфер амалга ошмай қолди. Бунга сабаб, Рами клубга ҳурматсизлик билан қараганлиги кўрсатилди.

rue63ff1faeca

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!