Жаҳон чемпиони учун АПЛнинг икки клуби кураш бошлади

"Боруссия" Дортмунд клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tribal Football нашрининг хабар беришича, 27 ёшли жаҳон чемпионига "Эвертон" ва "Вест Хэм"дан қизиқишлар бор. Гётценинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси яна бир ойдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.

Марио жорий мавсум “Боруссия” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!