Жаҳон кубоги. Нодирбек Якуббоев - Жавоҳир Синдаров ўртасидаги илк баҳсда дуранг қайд этилди
Айни кунларда Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.
Мусобақа айни дамда қизғин палласига кирди. Бугун турнир ярим финалининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди.
Ўзбек дербисида Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев дурангга имзо чеккан бўлса, Андрей Эсипенко Вей И қарама-қаршилигида ҳам дўстлик ғалаба қозонди. Эртага ярим финалнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 2 000 000 АҚШ долларини ташкил этади. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари (1–3-ўрин) 2026 йилда бўлиб ўтадиган FIDE Номзодлар турнирига йўлланма олади.



Комментарии