Жалолиддин Машарипов: Бу йигитлар ўзбек футболининг эртаси

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон U14 чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Хоразм" жамоаси "Одил Жуниор"га имкониятни бой бериб, кумуш медалларга эга чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси, айни дамда "Ал-Насср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Жалолиддин Машарипов мазкур турнир ва "Хоразм" жамоаси ҳақида SPORTS.uz сайтига интервью берди.  

– Чемпионатнининг деярли барча ўйинларини кузатиб бордим. Сабаби, бу футболчилар ўзбек футболининг эртаси. Учрашувларни кўрар эканман ёшлик даврларим эсимга тушиб кетди. Ўзим шундай мусобақалардан кейин "Пахтакор"га келгандим.

"Хоразм" мусобақанинг энг кучсиз жамоаларидан бири, дея айтилганди. Бироқ ёш йигитлар ҳақиқий матонат кўрсатиб, ярим финалда "шерлар"ни мусобақадан чиқариб юборди. Финалда рақиб анча кучли эди. Бу футболчилар Хоразмда футбол хали ҳам бор эканлигини кўрсатди. Мен вояга етган жойимда футбол ривожланиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Насиб қилса, футбол мактаби ҳам очамиз.

Эслатиб ўтамиз, Машарипов томонидан "Хоразм" жамоаси футболчиларининг ҳар бирига велосипед ва мураббийлари телевизор совға қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!