Жалолиддин Машарипов олдида яна бир вариант бор

Жалолиддин Машариповнинг "трансфер машмашаси" чўзилгандан чўзилмоқда. "Пахтакор" клуби вакили ҳужжат ишлари бўйича айни пайтда Ўзбекистонда экани борасида сайтимиз орқали хабар бергандик.

Машарипов Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клубига ўтиши деярли аниқ эди. Аммо кутилмаганда, ҳамюртимизнинг бу жамоага йўл олиши бироз ортга сурилди.

Тасдиқланмаган хабарларга қараганда, агарда Жалолиддин Саудияга бормайдиган бўлса, унга Қатардан чорловлар бор. Лекин қайси жамоадан эканлиги номаълум. Албатта, бу вариант охирги йўл бўлиши айтилмоқда. Яъни, бошқа асосий таклифлар ўхшамаганда, Қатар клубиларидан бирига ўтиши мумкинлигини билдиради.

Трансферлар даврида кўчиб ўтишлар йўналиши умуман ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Шундай экан, воқаелар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатишда давом этинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!