Жалолиддин Машарипов:
Ads

Pepsi Суперлига 11-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Пахтакор" (2:3) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шерлар" устози Шота Арвеладзе ҳамда ярим ҳимоячи Жалолиддин Машариповлар иштирок этишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бундай ўйинни кўпчилик соғинганди. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ва чиройли футбол намойиш қилди. Мухлисларга бу ёқди деб ўйлайман. "Насаф" ҳар қандай жамоага жиддий қаршилик кўрсатади. Бугун кўпроқ ғалаба қозонишни хоҳладик ва буни уддаладик.

"Пахтакор" мен учун уйдек бўлиб қолган. Шу сабабли қадрдон жамоам сафига қайтдим. Бу ерда ўзимни жуда қулай ҳис қиламан. Ёшлигимдан клуб академиясида катта бўлганман. Ўйнаш ва муҳит менга бу ерда жуда қулай", - деб айтиб ўтди Машарипов.

Минбар

Барча блоглар