Жалолиддин Машарипов Сурияга қарши ўйиндан кейин ОФК расмий саҳифасига интервью берди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Жалолиддин Машарипов Сурияга қарши ўйиндан кейин ОФК расмий сайтига интервью берди.
"Биз етарлича яхши ўйнамадик. Бу биринчи ўйин эди, балки шунинг учун ҳам босим остида қолдик ва кутилганидек ўйин кўрсатолмадик. Биринчи беллашувда хато қилмасликка ҳаракат қилдик.
Сурия дуранг натижани сақлаб қолишга ҳаракат қилди ва улар буни яхши уддалади. Биринчи бўлимда кўп вазият ярата олмадик. Аммо иккинчи таймда бизда кўплаб имкониятлар бўлди. Бизга Элдорнинг йўқлиги ҳам ўз тасирини ўтказди.
Бизда плей-офф босқичига чиқишга ҳали умид бор. Нима қилишимиз кераклигини таҳлил қиламиз ва кейинги икки ўйинга тўлиқ тайёрланамиз.
Ўзбекистон учун нималарга қодир эканлигимизни кўрсатишга интиламиз ва қолган ўйинларда боримизни берамиз", - деди Машарипов.
Фикрлар
Бўлмаса йиғиштириб қўйларинг..... Кубокни олиб келмасанг, Ўзбекистонга келиб ётмаларинг.