Жалолиддин Машарипов: Хорижда ўйнашни истайман, аммо...

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Локомотив"га қарши баҳсдан (7:0) сўнг "Пахтакор" футболчиси Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мураббий доим биздан ҳушёрликни йўқотмаган ҳолда ўйнашни талаб қилади. Чунки бу жамоавий савия ўсиб бориши, Чемпионлар Лигасига яхши тайёрланишга ёрдам беради. Бу ўйинлар орқали унга ҳозирлик кўряпмиз.

Мавсум давомида оёғим оғригани сабабли бир оз қийналдим. Иккинчи карантин пайтида жароҳатимдан қутулдим ва яна юз фоиз куч билан ўйнашга ўтдим. Ҳозир ҳар бир учрашувда 90 дақиқадан тўп тепишга тайёрман.

Хорижда ўйнашни истайман, лекин ҳозирча бунга имкон бўлгани йўқ. Олдимга кучли чемпионатда ўйнаш мақсадини қўйганман. "Пахтакор"да катта бўлганман, мен учун қадрдон клуб ҳисобланади. Шу сабабли барча билан келишган ҳолда хорижга йўл олишни хоҳлардим. Масалан, ўзбек футболчилари бемалол Россия чемпионатида ўйнай олади. Мураббийлар ишонч билдирса етарли. Ўйинчиларимиз салоҳияти кучли", - деди Машарипов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Рузиметов
25/08/2020 11:45
Узбекистон чемпионатида хамма соврин ютдинг бу ерда сенга рабокат йук ОЧЛ деб факат вакт ютказябсан Остонни кур Узбек футболини дунёга танитябди сен шу истедодинг билан пахтакор деб юрибсан. Кучли 5лик булмасаям Россия яхши вариант араб.корейс чемпионати эмас лекин тез кет кейин афсусланасан
Дима . TV .
24/08/2020 22:31
Шу кетиш буса айрапортгайам кетолмисан йошин утияапти афсус